Болаларда аллергия

Тумов, кўз ёшланиши, қичишиш ва аллергияни бошқа белгилари нафақат катталар, балки болаларда ҳам учрайди. Аллергия айниқса ота-оналарида бирор аллергенга сезувчанлик бор ҳар қандай ёшдаги болаларда содир бўлиши мумкин. Бола улғайиб баъзан аллергия йуқолиб кетади, баъзан у бутун ҳаёти давомида учрайди.Аллергия –бу иммун системанинг кайсидир нохуш таъсирловчига нисбатан реакцияси (масалан, чанг каналари, ҳайвон жуни,гул чанги каби). Натижада, аллергик ринит, атопик дерматит, овқат аллергияси ва яллиғланиш реакцияларини келтириб чиқарувчи моддалар ишлаб чиқарилади. Аллергия боладан болага юқмайди. Аллергик реакция баъзан бир неча соат, кундан кейин намоён булади, шу учун биз, бир неча соат олдин ичилган сутми ёки бир неча кун олдин тирнаган мушукми аллергия сабаби, билолмаймиз.Қуйидаги куп учрайдиган симптомларда, ота оналар аллергия хақида уйлашлари керак:

  • Қусиш, овқатдан бош тортиш, ичак санчиқлари, ич кетиши, секин эт олиш
  • Тумов, аксириш, нафас ва йўтал пайтида хуштаксимон товушлар, кайталанувчи бронхитлар, давомли ва доимий йўтал
  • Терида-тошма (дерматит, эшак эми)
  • Таъсирчанлик, уйқу ёмон, кўпинча ғамга ботиш, бош оғриши

Болаларда асосан аллергия чақирувчилар: овқат (сут ва сут махсулотлари, тухум, ёнғоқ мойи, апельсин, шоколад, ер ёнгоқ, соя, помидор, балиқ, буғдой). Баъзан аллергик реакция турли хил консервант ва ранг берувчиларга бой махсулотлар истеъмолидан сўнг юзага чиқади-конфетлар, соуслар, музқаймоқ, печенье.Сут махсулотлари, айниқса сигир сутига аллрегик реакция лактозани кўтара олмаслик симптомларига жудаям ухшайди, шу учун туғри ташхис қўйиш учун шифокорга учрашиш шарт.

Аллергия билан қандай курашса бўлади?

  • Кўкрак сути билан боқиш. Агар буни қилмасликни асосий сабабларидан бири бўлмаса, хеч бўлмаса 6 ой болани кукрак сути билан боқгин. Кукрак сути билан катта булган болаларда аллергия холатлари кам учраши исботланган. Агар болани кукраук сути билан боқишни истамасанг, ёки килолмасанг, чақалоқларни боқишга мулжалланган сутли аралашмаларни синчковлик билан ўрган. Керак бўулганда шифокор билан маслаҳатлаш.
  • Озиқ овқат махсулотлари. Иложи борича 6 ойликкача болани кукрак сути ёки глютенсиз каша билан боқгин. Турли хил махсулотларни бола менюсига тез киритиш аллерги сабаби бўлиши мумкин. Янги озиқ овқат махсулотларини 2 кунлик оралиқ билан, кам кам кушиб бориб, аллергия юзага келмаслигини кузатиб борилади. Сигир сути, тухум, цитрусли мевалар, ёнғоқ мойи-бу махсулотлардан биринчи 6-9 ойликда воз кечиш лозим.
  • Яшаш жойи. Уйингни доимий тозалаб тур, уй ҳайвонлари жунига аллергия бўлса, уларни уйда сақлама, моғор хосил булмаслиги учун уйни хавосини тозалаб, намгарчиликни йўқот. Уй рўзғор юмушларида ишлатиладиган химикатлар миқдорини камайтир, ёки камроқ аллергия чақирадиган воситалардан фойдалан.
  • Кийим. Пахтадан қилинган кийимларни кий, синтетикадан коч.
  • Чекма, айниқса бола уйда ёки кўчада ёнингда турган бўлса. Болага мос келадиган антигистамин препаратини танлаш учун шифокор билан албатта маслаҳатлаш.

Фенкарол –рецептсиз бериладиган антигистамин препарати бўлиб, тез ва самарали аллергия симптомларини йўқотади. Бу бола туғилгандан бошлаб қўлласа буладиган хавфсиз препарат.Фенкарол аллергияни турли хил формаларида самара бериб (аллергик ринит, атопик дерматит, алергик коньюктивит, эшак эми), болалар ва катталарда қўллаш учун хавфсиз танлов.

Манба: Murtagh’s Patient Education 6 Edition

Аллергияни намоён булиши

Аллергия инсонни қайси аъзоси купроқ зарарланганига қараб, ҳар хил кўринишда намоён булади. (баъзан аллергик реакциялар қўшилиб келади) Кўзни аллергик зарарланиши-аллергик конъюнктивит, бурун шиллиқ пардаси аллергик зарарланиши-аллергик тумов (ринит), бронхлар аллергик зараланиши-бронхиал астма, терини аллергик зараланиши-аллергик дерматит (Эшак еми)

Аллергияга қарши кураш

Аллергияни намоён булиши инсон ҳаётини анча қийинлаштиради. Шу учун аллергия борлигига шубҳа қилинганда  атроф муҳитни, булиши мумкин бўлган аллергенларни, белгилар юзага келиш вақти ва давомийлигини, яна белгиларни ҳаёт сифатига таъсирини аниқлаб, оилавий шифокор ёки аллерголог билан маслаҳат қилинади.