Қичишни камайиши ва Фенкарол

Қўл ва оёқлардаги тирналмалар эстетик чиройли кўринмайди. Бу даволанмаган аллергия оқибати! Кўпинча ёш болалар ва чақалоқларда учрайди. Чунки улар кичишиш тезлигини идора қилолмай, купинча терини тирнаб, ўзига азоб беради. Аллергик қичишни энг кўп учрайдиган сабаби –эшак эми ёки атопик дерматит.

Эшак эми –бу аллергик реакция, терида 1-5 смли кизғиш, теридан кўтарилиб турадиган, қичийдиган тошма пайдо бўлади. Улар танани хохлаган жойида пайдо бўлиб, бирдан катталиги ва шаклини узгартириб, тезда йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Бу аллергик реакция шу қадар куп тарқалганки, дунёдаги ҳар бешинчи одам бу касаллик билан бир марта бўлсада касалланади.

Эшак эмини турли хил озиқ-овқат махсулотлари, дори-дармонлар, ёки бошқа таъсирловчилар чақириши мумкин. Баъзан эшак эми сабаби тезда аниқланади: овқатдан сўнг, бир неча дақиқа ичида пайдо бўлиши мумкин

Асосий қўзғатувчилари:

  • озиқ-овқат махсулотлари - тухум, ёнғоқ (айниқса, ерёнғоқ), балиқ ва пишлоқ, апелсин, шоколад, кофеин, қулупнай;
  • инфекциялари - Вирусли, бактериал ёки замбуруғлар;
  • озиқ-овқатга ранг берувчиларни қўшиш;
  • дори - пенитциллин, аспирин, кодеин, вакциналар;
  • ҳашаротлар чақиши - асаларилар, ари, пашша, чивин;
  • ўсимликлар - қичитқи ўтлар, заҳар печак;
  • ҳайвонлар - мушук, отлар, итлар;
  • косметика ва парфюм
  • паразитлар;
  • иссиқлик ва совуқ;
  • ҳомиладорлик;
  • стресс ва ташвишлар эшак эми белгиларини кучайтиради
  • эшак эмини бирмунча жиддий кўринишларидан бири ангиоэдема дейилади: бирдан юз, лаб ва кўзда шиш пайдо бўлиши. Агар шиш томоқда пайдо бўлса, хавфли ҳолат. Ангиоэдемада зудлик билан шифокорга мурожаат килиш лозим.

Эшак эмини қандай даволаш керак? Энг аввало, зарарланган соҳани совутиш керак. Иссиқ сув билан душ, ёки ванна қабул килманг, аҳволизни оғирлаштириши мумкин. Алькогол, кофеин тутувчи напиткаларни ичманг, тоза сув ичинг. Интигистамин препарати –Фенкарол қабул қилинг.

У самарали уч йўл билан аллергия аломатларини бартараф этади: гистамин таъсирини тўсиб, гистаминни парчалайди ва қичимани бартараф этади. Фенкарол эшак эми, аллергик дерматит, озиқ овқат ва дори дармонлар чақирган аллергияни, яна ангионевротик шиш (ангиоэдемалар) ни даволашга доимо тайёр.

Атопик дерматит

Атопик дерматит белгиси-кизғиш, қипиқланувчи, қичийдиган ва таъсирланган тери. Ер шарининг карийб 5 процент аҳолиси, асосан янги туғилган чақалоқлар атопик дерматит билан касалланади. Касаллик асосан болаликда тизза ва билакни букилувчи қисмлари, юз ва кукракдаги тошмалар билан характерланади.

Атопик дерматит белгиларини нима оғирлаштириши мумкин?

  • Тупроқ (тупроқда ўйнаб)
  • чанг каналари
  • совун
  • Қўпол жун кийим
  • Ҳайвонлар жуни
  • абразив юзалар (гиламлар)
  • тери қичишиши ва тирналиши
  • Қуруқ тери, тез тез совун билан ювиниш, асосан қишда
  • қуритувчи крем, лосьонлар
  • ҳароратнинг кескин ўзгариши
  • Стресс ва эмоционал зуриқиш
  • махсус озиқ овқатлар

Сиз ёки болангизда атопик дерматит бўлса, оддий маслаҳатлар ёрдам бериши мумкин. Совундан фойдаланма. Кунига 3 марта намлатувчи воситалардан фойдалан, яхшиси дермотологик текширилган аптекадаги воситалардан фойдаланган маъқул. Зарарланган терини кичимасликка харакат қил, тери учун юмшоқ, пахтадан тўқилган кийим кий. Шифокор тавсия қилган препаратларни, масалан антигистамин препаратларни вақтида қабул қил. Фенкарол турли хил аллергик реакциялар, шу жумладан қичишни камайтириш учун яратилган. Уни янги туғилган чақалоқлардан бошлаб қабул килиш мумкин. Кичкинтой тинч ухлаб, ўсиб, ривожланади!

Аллергияни намоён булиши

Аллергия инсонни қайси аъзоси купроқ зарарланганига қараб, ҳар хил кўринишда намоён булади. (баъзан аллергик реакциялар қўшилиб келади) Кўзни аллергик зарарланиши-аллергик конъюнктивит, бурун шиллиқ пардаси аллергик зарарланиши-аллергик тумов (ринит), бронхлар аллергик зараланиши-бронхиал астма, терини аллергик зараланиши-аллергик дерматит (Эшак еми)

Аллергияга қарши кураш

Аллергияни намоён булиши инсон ҳаётини анча қийинлаштиради. Шу учун аллергия борлигига шубҳа қилинганда  атроф муҳитни, булиши мумкин бўлган аллергенларни, белгилар юзага келиш вақти ва давомийлигини, яна белгиларни ҳаёт сифатига таъсирини аниқлаб, оилавий шифокор ёки аллерголог билан маслаҳат қилинади.